Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Равшан Ҳайдаров: «Бундай эътибор бизни янада руҳлантиради»

Баҳо:
+ | -
Хабарингиз бор, кеча «Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи»да «Миллий спорт мукофоти-2018» тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистонда спорт соҳасида илк маротаба ташкил этилган ушбу кечада 17 йўналиш бўйича ғолиблар тақдирланди. «Йилнинг энг яхши спорт жамоаси» номинациясида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 футбол терма жамоаси тақдирланди.   Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчиларимиз январь ойида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлгандилар.   «Бу йил терма жамоамиз тарихда илк маротаба ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлди ва халқимизга ажойиб байрамни тақдим этди. Фикримча, бу – йилнинг энг ёрқин ғалабасидир. Биз албатта давлатнинг ғамхўрлиги, қўллаб-қувватлаши орқали мана шундай муваффақиятга эришдик.   Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар спортига катта эътибор қаратилмоқда. Ишонаманки, улар келажакда ўз муваффақиятлари билан бизни хурсанд қила оладилар. Ушбу йўналишда ғолиб бўлиш ёқимли бўлди. Мазкур спорт байрами, шунингдек мукофот учун Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдираман. Бундай эътибор бизни янада рухлантиради», – деди Равшан Ҳайдаров.
Манба: UFA
Киритилди: 15:09, 29.12.2018.
Ўқилди: 2745 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик