Англия кубогининг 3-босқичи доирасида "Арсенал" клуби сафарда "Блэкпул" меҳмони бўлди. Унаи Эмери майдонга асосан ёшлар ва кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларни туширганига қарамай, "канонирлар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Уиллок дублга эришган бўлса, Ивоби ўз ҳисобига битта гол ёзди. Шу тариқа, "Арсенал" 4-босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Англия кубоги, 3-босқич
Блэкпул – Арсенал 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 11 Уиллок, 0:2 – 37 Уиллок, 0:3 – 82 Ивоби.
Блэкпул – Ховард (Мафумби, 69), О`Коннор, Ноттингем, Бола, Дэниэлс, Спиринг, Гай, Тэйлор (Притчард, 62), Фини, Ньяндюйе (Дэвис, 83), Делфонзо.
Арсенал – Чех, Папастатопулос, Лихтштайнер, Колашинац (Медли, 83), Женкинсон, Эл-Ненни, Ивоби (Сака, 86), Мэйтленд-Найлз, Рэмзи, Уиллок, Нкетиа (Ляказетт, 64).
Огоҳлантириш: Колашинац (56).