Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Осиё Кубоги кундалиги, 4-кун: «Сюрприз керакми? Муаммосиз!»

Баҳо:
+ | -
Осиё Кубоги бошланди. Аммо очилиш учрашуви бўлган БАА – Баҳрайн ўйинини кўролмадик. Бу пайт биз Шаржадаги илк машғулотни ўтказаётгандик. Дарвоқе, Шаржа ҳақида. Чиройли шаҳар. Машина жудаям кўп. Йўллар тор.Бизга ОФК томонидан ажратилган автобус бу йўллардаги тиқилинчлардан аранг ўтиб, машғулот бўладиган майдонга етиб олди. Ҳа, айтганча, ташкилотчилар ҳар бир терма жамоага полиция ходимларини бириктириб қўйишган. Стадионга бориш-келишда кузатиб қўймоқда. Шунда ҳам кўчадаги машиналар йўл бергиси келмайди. Ҳамма қаергадир шошилади, биринчи бўлиб ўтиб кетишга интилади.

Шаржадаги меҳмонхонада қўриқлаш хизмати қўйилган. Бегона шахсларни меҳмонхонага киритишмаяпти. Фақат ОФК томонидан терма жамоа аъзолари учун тақдим қилинган аккредитацияларни кўрсатиб кириш мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир қаватда махсус хизмат ходимлари туну кун навбатчилик қилиб ўтиришибди. Меҳмонхонага келганимизда хоналарга жойлашишдан аввал махсус итлар ёрдамида биз жойлашадиган ҳар бир хона текширувдан ўтказилди. Хуллас, мусобақа давомида ҳар бир терма жамоа ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун барча чора-тадбирлар кўрилган. 

ОФК турнир давомида ёрдам бериб юриши ҳар бир терма жамоага координатор бириктирган. 24та терма жамоага бириктирилган ОФК координаторларидан фақат 2 нафар аёл киши бўлиб, шулардан бири бизнинг терма жамоа билан ишлаяпти.  

Исми Майса. Жуда ҳам пишиқ-пухта, ўз ишини яхши биладиган, пунктуал ва қатъий, шўх-шаддод қиз. Сўраган масалаларимизни бир зумда ҳал қилиб беради. Эртанги режалар бўйича, нималар кераклиги ҳақида 4-5 марта сўраб, ҳар сафар ён дафтарига ёзиб олади. Мусобақа давомида БААдан кейин Ўзбекистонга мухлислик қилишга ваъда берди. “БАА билан плей-оффда тўқнаш келиб қолсакчи?”, - деб сўрагандик, “БААга бутун мамлакат мухлислик қилади, мен меҳмонлар ҳурмати учун Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман”, - дем мулоазамат қилиб қўйди. 

Ўзбекистонликларни бу ерда кўп учратиш мумкин. Меҳмонхонага келишимиз билан тушлик қилгани ресторанга кирдик. Бизга 3 нафар ходим хизмат кўрсатаётгандик. Делегациямиз аъзолари улардан бирини ёнига чақириб, апельсин шарбатини сўрай бошлади: “Please, orange juice”. Жавоб эса соф ўзбекча бўлди: “Ҳозир опкеламан, ока”. Кўринишидан арабга ўхшайдиган бу йигит ўзимизни юртдан экан. Юртдан узоқда, бегона жойда ўзбек тилида янграган сўзларни эшитиш ниҳоятда ёқимли бўлди.

Кечқурунги машғулотлар деярли икки соат давом этди. Енгил машқлардан кейин футболчилар икки гуруҳга бўлиниб футбол ўйнашди. Ушбу ўйинни томоша қила туриб, Уммонга қарши қайси футболчилар асосий таркибда тушишини аниқлаб олдик. Таркибда кутилмаган “сюрприз” бўлиши ҳам мумкин.  “Мистер” биринчи ўйинга қандай режа тайёрлаётгани менга қоронғу, аммо рақибларни довдиратиб қўймоқчи экани аниқ. Ҳаммасини 9 январь куни билиб оламиз.  
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 09:13, 06.01.2019.
Ўқилди: 8894 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик