Испания кубогининг нимчорак финал босқичи доирасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди. "Валенсия" клуби Хихонда "Спортинг" клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.
Мезбонлар 34-дақиқада ҳисобни очишган бўлса, танаффусга чиқиб кетиш олдидан "кўршапалаклар" ҳисобни тенглаштиришди. Ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида Блэкмэн "Спортинг"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин Валенсияда ўтказилади.
Испания кубоги, 1/8 финал, дастлабки ўйин
Спортинг Хихон – Валенсия 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 34 Ноблехас, 1:1 – 45 Гамейро, 2:1 – 79 Блэкмэн.
Спортинг Хихон – Дани Мартин, Бабен, Хуан Родригес, Канелья, Ноблехас (Травер, 67), Андре Соуза, Кофи, Перес, Сантана (Диас, 67), Альваро (Блэкмэн, 78), Молинеро.
Валенсия – Доменек, Диакаби, Рубен Везу, Гайя, Ферран Торрес, Васс (Пиччини, 68), Парехо, Солер, Ли Кан Ин, Батшуайи (Родриго, 46), Гамейро (Черышев, 80).
Огоҳлантиришлар: Альваро (32), Рубен Везу (36).