Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳужумчиси Вагнер Лаве жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаяпти. Бу ҳақда у агентига айтган.
Шунингдек, футболчи ЦСКАга қайтишни истаётганини таъкидлади. Бу ҳақда “Чемпионат” нашри хабар беради.
“Россия клублари билан биз ҳали хабарлашмадик, аммо бундай имконият пайдо бўлса, Вагнер фақатгина ЦСКАга қайтган бўларди”, - дейди футболчининг агенти.
Аввалроқ, турк клуби футболчини сотишга тайёр эканини маълум қилди. Ушбу мавсумда футболчи 16 та учрашувда иштирок этиб, 7та гол киритди.