Кириш Регистрация

Камондан отиш. Туркиядаги йиғин ўзининг қизғин палласига кирган

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, терма жамоаларимиз Миллий олимпия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган стратегия асосида Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўришмоқда.

Шу муносабат билан камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Самсун шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттиришмоқда.

Мерганларимиз мазкур йиғин доирасида Туркия очиқ чемпионати, шунингдек Грузиядаги турнирда ҳам иштирок этишди.

Терма жамоамиз машғулотларни қуйидаги таркибда олиб бормоқда:

Сардор Рустамов
Зокиржон Гафуров
Жамшид Содиқов
Абдулборий Оловиддин
Мунира Нурманова
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова
Анастасия Солдатенко

Мураббийлар:

Гулнора Арипова
Владимир Леквишвили (Туркия).

Йиғин 27 январга қадар давом этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон камондан отиш бўйича хеч қачон Олимпия ўйинларида қатнашмаган. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси олдига Япония Олимпиадасига лицензия қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:42, 11.01.2019.
Ўқилди: 2092 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик