Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Терма жамоа футболчилари Дубайда ўзбекча мусиқа ва паловтўра билан сийланди (фото)

Баҳо:
+ | -

Акмал Эшонхонов

Дубай шаҳридан махсус

Кеча, 11 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дубай шаҳрида навбатдаги машғулотни ўтказди. Машғулотдан кейин футболчилар учун "Crowne Plaza" меҳмонхонасида ўзбекона тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА мутасаддилари ва Осиё Кубогини ёритиш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган ОАВ ходимлари, жумладан Stadion.uz интернет нашри мухбири Акмал Эшонхонов ҳам иштирок этди.

Умид Аҳмаджонов футболчилар билан учрашув чоғида уларга Уммонга қарши ўйинда қозонилган ғалаба учун миннатдорчилик билдириб, бу ёғига ҳам бўшашмасдан ҳаракат қилиш кераклигини, бутун ўзбек халқи терма жамоамиздан ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди.

Шундан сўнг миллий терма жамоа устози Эктор Купер ОФК томонидан тақдим қилинган Осиё Кубоги бош соврини сувенирини Умид Аҳмаджоновга топширди. ЎФА 1-вице-президенти ушбу Кубокнинг ҳақиқийсини Тошкентга олиб бориш миллий терма жамоамизга насиб қилишини тилади.

Йиғилганларга ЎФА Матбуот хизмати томонидан тайёрланган футболчиларимизнинг руҳиятини кўтарадиган  видеоролик намойиш қилинди. Кейин эстрада юлдузлари Жаҳонгир Фозилжонов, Қиличбек Мадалиев ва Шуҳрат Воҳидов каби санъаткорлар ўз куй қўшиқлари билан йиғилганлар хуш кайфият баҳш этишди.

Тадбир сўнггида футболчи, мураббий ва ОАВ ходимларига ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган ўзбек таомлари шоҳи - палов тортилди.

Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад юртдан узоқда бўлган футболчиларнинг Ватанга бўлган соғинчларини бир оз бўлсада камайтириш, муҳим ўйин олдидан уларнинг кайфиятини кўтариш, бир оила сифатида жипслаштириш ва келгуси ғалабалар сари руҳлантиришдан иборат бўлди.

Манба: UFA
Киритилди: 01:32, 12.01.2019.
Ўқилди: 6351 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик