Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Мурод Холмуродов: «Асосий мақсадим – Токио Олимпиадасида муносиб иштирок этиш»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Велоспорт бўйича Жакартада ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган Мурод Холмуродов қитъа чемпионати, шунингдек, мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

«Мусобақадан олган таассуротларим жуда яхши. Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб боргандик. Бу борада биз учун керакли барча шароитлар яратиб берилди. Шуни қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда ишга профессионал тарзда ёндошилмоқда.

Моддий-техник базамизга эътибор кучайтирилди. Халқаро йиғинлар ўтказдик. Бу эса ўз самарасини берди ва биз илк маротаба Осиё чемпионатида 7 та медаль қўлга кирита олдик. Қитъа биринчилигида гуруҳ пойгаларида очколар бўйича бронза медалига сазовор бўлдим.

Асосий мақсадимиз – Токио 2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этиш. Кунчиқар юрт мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига лицензия олиб, совриндор бўлишни истайман.

Бундан ташқари, олдинда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган шоссе бўйича Осиё чемпионати бор. Ушбу мусобақада ҳам юқори натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз», – деди Холмуродов.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 16:00, 15.01.2019.
Ўқилди: 2648 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3794]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3717]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3533]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3316]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3217]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3010]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2247]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2089]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2070]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик