Италиянинг “Сампдория” клуби расман “Трапани” ҳимоячиси Эрасмо Мулени сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 19 ёшли футболчи келаси мавсумдан “А” Серияга кўчиб ўтади. Жорий мавсумнинг ярмини футболчи ўз жамоасида ўтказади.
Муле “Сампдория” билан 2023 йилгачашартнома имзолади.