“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско Қирол кубоги 1/8 финали доирасида “Леганес”га қарши кечган жавоб ўйини вақтида Соларининг қўлини сиқиб қўйишни истамаган.
26 ёшли футболчи 68-дақиқада захирага олинган, у майдондан чиқиб кетаётганида эса бош мураббий Сантьяго Солари билан кўришишни хоҳламаган. Айни дамда кам ўйин амалиёти туфайли испаниялик футболчи аргентиналик мутахассис билан келиша олмаяпти.