Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Осиё кубоги 2019. Ҳали ҳечнарса йўқотилгани йўқ. Ўзбекистон курашда давом этади!

Баҳо:
+1 | -1

Кеча Япония термасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг мухлисларимизнинг кайфиятлари тушиб кетди.

Лекин шуни айтиш керакки, бу ўйин биз учун турнирдаги энг аҳамиятсиз учрашув эди. Сабаби, плай-офф масаласи ҳал қилинган, асосий таркиб ўйинчилари кейинги учрашувга 100 фоизлик жисмоний ҳолатларини тиклаб олиш учун асраб қўйилганди.

Тан олиш керак мухлис халқи мағлубиятни ҳазм қилишга доим қийналишади, лекин бизнинг ҳам профессионал бўлиш вақтимиз келмадимикан? Бу футбол! Бу ўйинда Испания ҳам, Бразилия ҳам мағлубиятдан суғурталанманганку ахир?!

Ўйин ҳақида қисқача

Мағлубиятга учраган ўйинимизда чакки кўринмадик. Фозил Мусаев ўйиннинг энг ёмон ўйинчиси бўлди десак, адашмаган бўламиз. Ўтказиб юборган голларимизда рақибларига қаршилик кўрсатиши керак бўлган ўйинчимиз биринчи вазиятда иккинчи қаватдан келаётган тўпни ўтказиб юборди, иккинчи вазиятда эса….

Қисқаси, Фозил ҳали бери Одилнинг ўрнини боса олмас экан.

Виждонан қараганда, термамиз ҳеч жабҳада японлардан қолишмади. Эктор Купер айтганидек, бизга озгина омад ҳам етишмади.

Ҳаёт давом этади.

Кечаги мағлубият эртанги зафарлар учун яхшигина сабоқ бўлади. Термамиз янги услубда анча ўсишга эришганини кечаги учрашув кўрсатиб берди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ватандошларимиз курашдан тўхташмади, вазиятлар яратишди, афсуки, гол бўлмади, холос. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани ёқ. Плай – офф даги жамоаларда қандай имконият бўлса, бизда ҳам шунча имконият мавжуд. Фақат шу имкониятдан унумли фойдаланиш керак, бўлди қолган ҳамма нарсани ортга ташлаб, янги кун ва янги зафарлар учун олға одимлаш зарур. Келинг, ишонишда давом этайлик, зеро, ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ.

Машҳур немис адиби Гёте айтганидек:

«Инсон ишончи ва маънавий мардлиги шарофати билан энг оғир шароитларда ҳам зафар қуча олади. Лекин унинг қалбига тирноқча иккиланиш кира олса, уни маҳв этади».

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:31, 18.01.2019.
Ўқилди: 10170 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.