Испания чемпионатининг 20-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилади. "Қироллик клуби" бош мураббийи Сантьяго Солари мазкур ўйин учун қайдномага 19 нафар футболчини киритди.
Тибо Куртуа, Серхио Рамос, Лука Модрич ва Карим Бензема сафга қайтишган бўлса, Хави Санчес, Кейлор Навас, Хесус Вальехо, Тони Кроос, Маркос Льоренте, Гарет Бэйл, Марко Асенсио ва Мариано Диас жароҳат туфайли ўйнни ўтказиб юборишади.
«Реал Мадрид»нинг «Севилья»га қарши ўйин учун қайдномаси:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Лука Фернандес, Диего Альтубе.
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Марсело, Серхио Регилон.
Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Браим Диас, Иско, Дани Себальос.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Винисиус Джуниор, Кристо Гонсалес.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Севилья" баҳси бугун, 19 январь куни Тошкент вақти билан 20:15да старт олади. Ҳозирда бу жамоалар 33 очкодан тўплаган ҳолда, жадвалда 3 ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди.