"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутинью Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин. "Express" нашри тарқатган хабарга кўра, лондонликлар 26 ёшли футболчининг хизматига жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумотларга қараганда, "Челси" "Барселона" билан алоқага чиқиб, Коутиньо учун 100 млн фунт таклиф қилди. Агар каталонияликлар Филиппени сотишга қарор қилишса, унинг трансферидан тушадиган сумма Неймарни жамоага қайтариш учун сарфланади.
Бразилиялик футболчининг ўзи эса "Камп Ноу"да қолишни истайди. Коутиньо "Барса"нинг сўнгги 7та ўйинидан фақат 3тасида бошланғич таркибда майдонга тушди.
"Барселона" ўтган йилнинг қишки трансфер пайтида Филлипе Коутиньони "Ливерпуль"дан 160 млн еврога сотиб олганди.