Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Эзгу ишнинг афзали — таълимга сарфланган сармоя

Баҳо:
+ | -

Академик лицей ўзбекнинг фидоий фарзанди, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги Сирожиддинов Саъди Ҳасанович ташаббуслари билан 1970 йил 25 сентябрда "Республика махсус мактаб интернати" номи билан ташкил қилинган. 1991 йил ушбу инсон хотирасини абадийлаштириш мақсадида академик лицейга С.Ҳ.Сирожиддинов номи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Презентининг 2017-йил 26-сентябрдаги ПҚ-3290-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Миллий университетининг С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицейи деб номланаётган таълим муассасамизда бугунги кунда 4 та:

— аниқ фанлар (математика, физика, ҳозирги ўзбек адабий тили);

— аниқ II фанлар (математика, хорижий тил, ҳозирги ўзбек адабий тили);

— табиий фанлар (кимё, биология, ҳозирги ўзбек адабий тили);

—  ижтимоий-гуманитар фанлар (тарих, хорижий тил, ҳозирги ўзбек адабий тили) йўналишлари мавжуд.

Академик лицейда фаолият юритаётган ўқитувчилардан 1 нафар фан доктори, 3 нафар фан номзоди, 29 нафар бош тоифали, 17 нафар етакчи, 32 нафар катта ўқитувчилар ҳисобланади.

Академик лицейни муваффақиятли тугатган ўқувчилар бугунги кунда турли жабҳаларда фаолияти кўрсатишмоқда. Жумладан, Эшманов Баҳром – Президент маъмуриятида, Дабиров Турғунбек — Республика Давлат хавфсизлиги хизматида, Мажидов Иномжон – Олий ва ўрта махсус таълими вазири, Бегимқулов Узоқвой — Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари, Шоимқулов Баҳодир — Қарши Давлат университети ректори, Ибрагимов Зоир – АҚШ Калифорния университети профессори, Ҳамроқулов Ғофур – Божхона хизмати институтининг проректори, Эрманов Нурулла – Фарғона Давлат педагогика университети проректори, Ёмонқулов Убайдулла – Жиззах вилояти ҳокими (собиқ), Қодиров Алишер – Сурхондарё вилояти ҳокими (собиқ) ва ҳ.к. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин, чунки республика ва хорижий давлатларга чиқиб у ерларда фаолият юритаётган 400 нафардан ортиқ фан номзодлари, 50 нафардан ортиқ фан докторлари Ўзбекистон шон-шарафини дунёга таратмоқда.

Академик лицей ўқувчилари Халқаро ва Республика олимпиадаларида қатнашиб, юқори ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Жумладан,

Ўқувчининг исми фамилияси

Қатнашган

йили

Олимпиада тури

Эгаллаган ўрни

1

Бердимуродов Бекзод (биология),

Абдулхаев Улуғбек (физика)

2011

Республика фан олимпиадаси

I даражали диплом

I даражали диплом

2

Бердиқобилов Жасур (математика)

2011

52-Халқаро математика олимпиадаси (Голландия)

“Энг яхши ғоя билан ечиш” бўйича диплом

3

Рихсибоев Нуриддин (кимё)

2011

45-Халқаро Менделеев олимпиадаси (Боку)

4-даражали диплом

4

Олмосов Равшан (кимё),

Холиқова Азиза (кимё),

Сафарова Зебинисо(кимё)

 

2012

46-Халқаро Менделеев олимпиадаси (Қозоғистон)

Кумуш медаль

Бронза медаль

4-даражали диплом

5

Шарофиддинов Билолиддин(кимё),

Артиқбоева Дилшода (кимё)

2013

47-Халқаро Менделеев олимпиадаси (Тошкент)

олтин медаль,

олтин медаль

6

Шарофиддинов Билолиддин(кимё),

Артиқбоева Дилшода (кимё)

2013

45- Халқаро олимпиада (Россия, Москва)

бронза медаль

 

 

бронза медаль

7

Артиқбоева Дилшода (кимё), Шигабуддинов Амирбек (кимё)

2013

ХI Халқаро “Интер-Химик-Юниор” олимпиадаси (Россия, Москва)

 II ўрин

III ўрин

8

Эгамбердиев Ҳакимбой (математика)

2014

12-Халқаро Жаутиков олимпиадаси (Қозоғистон)

Олтин медал

9

Эгамбердиев Ҳакимбой (математика),

Исроилов Муҳиддин (математика),

Назирова Севара (рус тили)

2014

Республика фан олимпиадаси

I ўрин

III ўрин

II ўрин

10

Бозорбоев Сардор (математика)

2015

57-Халқаро математика олимпиадаси (Тайланд)

Бронза медаль

11

Жўраев Хуршид (математика)

Мирзаева Латофат (математика)

2016

56-Халқаро математика олимпиадаси (Гонг конг)

Бронза медаль

диплом

12

Жўраев Хуршид (математика)

2016

13-Халқаро Жаутиков олимпиадаси (Қозоғистон)

Кумуш медаль

13

Салохова Сарвиноз (тарих)

2016

Республика фан олимпиадаси

III даражали диплом

14

Салимов Абдулазиз (информатика),

Ғиёсов Нурали (информатика)

2017

Ахборот-коммуникация технологиялари Халқаро олимпиадаси (Ветьнам)

Олтин медаль

Олтин медаль

15

Раҳматуллаева Насиба (биология)

2017

Республика фан олимпиадаси

II даражали диплом

16

Бердиқобилов Шоҳруҳ (математика)

2018

14-Халқаро Жаутиков олимпиадаси (Қозоғистон)

бронза медал

17

Матёқубов Дониёр (математика)

Олтибоев Даврбек (математика)

2018

Республика фан олимпиадаси

I даражали диплом

II даражали диплом

18

Хасанов Отабек (физика)

Мусурмонов Дустмамат (астрономия)

 

2018

Физика ва астрономия фанидан Халқаро Улуғбек олимпиадаси (Самарқанд)

Кумуш медаль

Бронза медаль

19

Озодов Расулбек (математика),

Хасанов Отабек (физика)

2019

15-Халқаро Жаутиков олимпиадаси (Қозоғистон)

Кумуш медаль

Бронза медаль

 

 Бугунги кундаги ғоят мушкул вазифа — миллий қадриятларни равнақ топтириш, ёшларни Ватанни севиш, унинг шуҳратига шуҳрат қўшиш руҳида тарбиялашдир. Фақат шундай ворисларгина, келажаги буюк мамлакатимизнинг ҳақиқий фидойилари бўлишга лойиқдирлар.

Юқорида номлари қайд қилинган Давлат хизматидаги ҳамда олимпиада ғолиблари сафини кенгайтириш ҳар қандай Ўзбекистон фуқоросига ғурур бахш қилиши аниқ. Бундай буюк мақсадни амалга ошириш жудаям машаққатли вазифадир.

Ҳурматли ватандошлар, шу шарафли ишларга ўз ҳиссангизни қўшиш ниятда бўлсангиз “Академик лицейни ривожлантириш ҳамда иқтидорли ўқувчиларни қўллаб қувватлаш фонди” ташкил этилди. Энг улуғ савоб илм изловчига қилинган яхшиликдир. Академик лицей маъмурияти Сиз азизлар томондан туширилган ҳомийлик ёрдамлари ишлатилиши бўйича доимий ҳисобот беришга тайёр!

 

ЎзМУ С.Х.Сирожиддинов номли академик лицей

Тошкент ш. Чилонзор тумани 9-мавзе 33-уй

Р/С : 400110860262947950100079012

Тошкент ш. Микрокредитбанк ОАТБ бош офиси

МФО 0433 ОКОНХ 92120 ИНН 200794186

www.uzmu-shs.uz

тел: 71 - 278 43 57;

71 - 278 43 58

моб: 97 - 401 31 08;

97 - 711 26 21

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:28, 22.01.2019.
Ўқилди: 3688 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.