Ҳамма соҳада бўлганидек футболда ҳам омад керак экан. Бунга қуйида номлари зикр этиладиган қобилиятли, аммо омадсиз қаҳрамонларимиз мисол бўла олади.
Патрис Эвра
Бу футболчининг кариерасига ҳар қандай ёш футболчи ҳавас қилса арзийди. Патрис ажойиб футболчи бўлишига қарамасдан нақд 4 бор ЧЛ финалларида мағлубиятга учраган. Аввалига «Монако» билан, кейин «Манчестер» билан икки бор, сўнгги финални эса «Ювентус» сафида бой берган. Энг ачинарлиси, ўз юртида ўтган «Евро – 2016» мусобақасида ҳам финалда аламли мағлубиятни қабул қилиб олади.
Тўғри, Франция 2 йилдан сўнг мундиалда ғолиб бўлди, лекин у таркибда Эврага жой топилмаган эди.
Гарчи Чл ва АПЛ да ғолиб бўлган бўлсада,
Гарчи Чл ва АПЛ да ғолиб бўлган бўлсада,
Патрис узоқ муддатга чўзилган кариерасида кўплаб финалларни бой берган
Ариен Роббен
Бу футболчи ҳақида алоҳида мақола ёзсак ҳам унинг тўлиқ омадсизликларини келтириб ўта олмасак керак. Роббен яқин 15 йилликнинг Голландия футболидаги энг кучли футболчиси бўлишига қарамасдан, энг омадсизи ҳам ҳисобланади. Аввалига Моуринё қўл остидаги «Челси» да ўйнаган пайтлари жароҳатлар уни доим таъқиб қилиб юради ва тўлиқ имкониятларини кўрсатишига йўл қўймайди. Кейинчалик «Реал Мадрид»нинг омадсиз йилларида жамоа билан бирга бўлади ва у ерда ҳам деярли ҳеч нарсага эриша олмайди. Ҳозирча сўнгги бўлиб турган бекат яни «Бавария» да ҳам ишлар бирданига юришиб кетмайди. 2010-йилдаги ЧЛ финалини бой берган Роббен 2 йил ўтиб Мюнҳендаги финалнинг антиқаҳрамонига айланади. Экстра таймларда пеналтидан Чех дарвозасини ишғол қила олмаган қаҳрамонимиз жамоаси ўша финални жуда аламли тарза футбол лотареясида бой беришади.
Роббен 2010 йилда ЖАР да ўтказилган мундиал финалида Испанияга қарши кечган учрашувда икки бор яккама-якка вазиятдан фойдалана олмайди ва Голландиянинг орзуларини пучга чиқаради.
Тўгри, кейинчалик Роббен «Боруссия Дормунд» га қарши кечган финал учрашувида ҳал қилувчи голни уриб, узоқ кутилган чемпионликка эришади, лекин жуда кўп нарса бой бериб бўлинган эди. Афсуски, Роббен ақлбовар қилмас техника ва тезликка эга бўлсада, футбол оламида деярли ҳеч нарсага эриша олмади.
Баллак
Аввалига, «Баер» жамоасининг доимо иккинчи эканлигидан нолиб, «Бавария»га йўл олган қаҳрамонимиз у ерда ички чемпионатдан бошқа ҳеч нарса ютмади. Сўнг катта орзулар билан «Челси» сафига бориб қўшилади. У ерда аввалига 2008-йилда Москвадаги финални бой беради. Кейинги мавсумда ЧЛ ярим финалида «Барселона»дан ҳакамлар хатоси эвазига аламли мағлубиятни қабул қилиб олади. Бу орада у ЖЧ ва Европа чемпионатларида кумуш ва бронза медалларга эга чиқади. Буни қарангки, у «Челси»дан кетиши билан клуб ўзининг орзусини амалга оширади…
Баллак клублар доирасида ҳам, терма жамоалар ўртасидаги мусобақаларда ҳам доим ғолиблик учун асосий даъвогарлар сафида ҳаракат қилсада, ҳеч нарса юта олмаган.
Унинг потенциали жуда ҳам юқори эди. У доим ўз устида қаттиқ ишлар, машғулотларда борини берарди. Афсуски, шавқатсиз тақдир унга ҳеч қандай кубокни лойиқ кўрмади. Олтин тўп учун сўровларда Баллак доим кучли 10 таликдан у ёғига ўтмади. Ҳатто бир марта бўлсада Европанинг энг кучли ўйинчиси деб ҳам эътироф этилмади. Энг ачинарлиси шундаки, у бу ютуқларнинг ҳаммасига лойиқ эди.