Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Френки де Йонгнинг «Барселона»даги товон пули аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

«Аякс» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг кеча «Барселона» билан шартнома имзолади. Шартномада футболчининг товон пули сифатида 400 миллион евро кўрсатилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Голландиялик футболчининг товон пули миқдори "Барселона" ўйинчилари орасида учинчи кўрсаткичга эга бўлди. Лионель Месси (700 млн), Жерар Пике, Серхио Бускетс, Серхи Роберто ва Самуэль Умтити (500 млн евродан)нинг товон пуллари де Йонгникидан кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ярим ҳимоячи ёзда каталонияликлар сафига қўшилади. Трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилди. Ушбу сумма турли бонуслар ҳисобига яна 11 миллион еврога ошиши мумкин.

Френки де Йонгнинг трансфери миқдор жиҳатдан «Барселона» тарихида бешинчи кўрсаткич сифатида қайд этилди. "Кўк-анорранглилар" Филиппе Коутиньо (€ 130 млн), Усмон Дембеле (€ 120 млн), Неймар (€ 88,2 млн) ва Луиса Суарес (€ 81,72 млн)га унга нисбатан кўпроқ тўлашган.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:25, 24.01.2019.
Ўқилди: 7148 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.