Тьерри Анрининг “Монако”да қандай иш олиб боргани маълум бўлди.
Анри Фалькаога ёрдам бераман деб ўйлаб, колумбиялик футболчига тўпни қандай сўрашни ва ўз вақтида қандай очилишни ўргатган.
Фалькаога эса аксинча бош мураббийнинг маслахатлари ёқмаган ва у “Монако” раҳбарининг қизига шикоят қилган.
Шунингдек, Анри ҳар доим кийиниш хонасида жамоа етакчилари Фалькао, Камил Глик, Жемерсон ва Андреа Ражиларга босим ўтказган.
Қолаверса, франциялик мутахассис Франсеск Фабрегасни раҳбариятни хоҳишига қараб жамоага олиб келган.
Клуб футболчилари Анрининг истеъфосини олдиндан билишган. Бу ҳақда, футболчиларга Тома Лемар хабар берган.