Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мирзоҳид Ғофуров: «Жамоа ўйин услубида ўзгариш бўлади»

Баҳо:
+ | -

Мавсумга тайёргарликнинг иккинчи қисмини Қримда давом эттираётган «Навбаҳор» кунига икки маҳалдан машғулот олиб бораяпти. Ўтган ҳафтада эса, маҳаллий «ТСҚ-Таврия» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган наманганликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккинчи ўйинда эса «Севастополь» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришилди. Умуман олганда «Навбаҳор» ҳорижий йиғин давомида учта назорат ўйинида майдонга тушишни режалаштирган. Биз эса жамоанинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Мирзоҳид Ғофуров билан боғланиб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Жамоада рўй бераётган ўзгаришлар ва олиб борилаётган машғулотлар ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Ўзгаришлар ҳақида нима дейиш мумкин, барчаси яхши (кулади). Жамоанинг ўтган йилги таркибидаги йигитлардан 5-6 киши қолдик ҳолос. Қолган барча футболчилар жамоамиз учун янги. Йиғин ҳам ажойиб ўтмоқда, машғулотлар кунига икки маҳалдан кучайтирилган тартибда олиб бориляпти. Барчамиз биргаликда олдимизга қўйилган мақсадни амалга ошириш учун астойдил интиляпмиз. Дам олиш учун ҳам айтарли вақт топилмаяпти.

- Ҳимоячи учун майдонда маҳоратли шерикка эга бўлиш нихоятда муҳим. Айтингчи, клубга жалб этилаётган ҳимоячилар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жамоага жалб этилган ҳимоячиларни қандай кучга эга эканлигини кўпчилик яхши билади. Уларнинг маҳорати ва тажрибасига шубҳа қилишнинг ҳожати йўқ. Барчаси яхши йигитлар. Улар ҳақида фақат илиқ фикр билдириш мумкин.

 - Ўртоқлик ўйинларида рақиб бўлаётган жамоаларнинг кучига қандай баҳо берасиз?

- Юқори баҳо бераман, барчаси кучли жамоалар. Бундай рақибларга қарши майдонга тушиш албатта фойдали. Бирорта рақибга паст баҳо бермайман. 

- Одатда, совриндор бўлган жамоа келаси йили ҳам худди шу таркибни сақлаб қолиш баробарида ўз сафини янада кучли ижрочилар билан бойитиб олишга интилади. Бироқ, «Навбаҳор»ни кўплаб футболчилар тарк этиб бўлишди...

- Энди нима дейиш мумкин. Очиғи футболчиларнинг ҳам, мураббийларнинг ҳам ўзига яраша қарашлари ва фикрлари бўлади. Танлов барчанинг ўз қўлида. Бу саволга мукаммал жавобни мураббийлар бера олиши мумкин. Менга қолса жамоани тарк этган футболчилар ҳам шу ерда қолиб яна бир жамоа бўлиб ўйнашни хоҳлардим. Ҳозир кўряпсизку, ўтган йилги таркибнинг деярли ярми тарқалиб кетди. 

- Янги мураббий қўл остида жамоа ўйин услубида қандайдир ўзгаришлар рўй берадими?

- Албатта, ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша тактикаси ва ўйин услуби бор. Канчельскис қўл остида ҳозир янгича ўйин услубини шакллантиряпмиз. Мураббийлар машғулотлар чоғида ўйин услубимизга ўз фалсафаларини сингдириб боришяпти.

- Ҳозирда қайси жамоалар юритаётган трансфер сиёсати Сизда яхши таассурот қолдиряпти? 

- Кўпроқ ўзимизнинг жамоамиз амалга ошираётган трансферлар яхши таассурот қолдиряпти. Қолаверса, «Локомотив» ҳамда «Пахтакор» ҳам ўз сафларини кучли футболчилар билан бойитиб боришяпти.

Манба: ASR gazetasi
Киритилди: 11:56, 30.01.2019.
Ўқилди: 3874 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.