Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Умид Аҳмаджонов: «Спиртли ичимликлар, тамаки, чилим чекган футболчилар бутун умрга футболдан четлатилади»

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қилаётган, қонунда, регламентларда белгилаб қўйилган бандларга риоя этмай, ноқонуний ишларга қўл ураётган шахсларга қарши курашиши, бу каби ишлари махсус инспекция томонидан назорат қилиниши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.    Футбол ривожига тўсқинлик қиладиган таъмагирлик, коррупция, порхўрлик, келишилган ўйинлар, тотализаторлар масаласи ва бошқа шу каби иллатларга қарши курашиш билан чекланиб қолмай, футболчиларнинг соғлом турмуш тарзига қандай риоя этаётганлари аниқлаб борилади. Спиртли ичимликлар ичиш, сигарет, чилим чекиш каби зарарли одатларга муккасидан кетган футболчилар футболдан четлатилиши ҳам мумкин. Бу ҳақида ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов айтиб ўтди.

"Ҳукуматимиз мамлакат футболини оёққа турғазиш йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда.   Мана шундай пайтда турли иллатлар орқали фақат ўз манфаатини ўйлайдиган, мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қиладиган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилади. Бундан ташқари, махсус инспекция томонидан футболчиларнинг соғлом турмуш тарзига қандай риоя қилаётганлари ҳам назорат қилиб борилади. 

Баъзи футболчилар машғулотлардан кейин тунги клубларда эрталабгача пиво ичиб, чилим чекиб вақт ўтказишади. Натижада, муҳим ўйинлар пайтида уларнинг жисмоний тайёргарликлари панд бериб қўяди.   Бу эса миллий терма жамоаларимизга ҳам халқаро майдонларда халақит қилиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳар бир футболчи аввало профессионал бўлиши керак. Биринчи навбатда жисмоний тайёргарлиги устида ўзи қайғуриши зарур.   Лекин соғлом турмуш тарзига риоя қилмай, олаётган катта пулларини фақат маишатга сарфлаб юрган футболчилар махсус инспекция томонидан аниқланса, улар бир умрга футболдан четлатилади", - дейди Умид Аҳмаджонов.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 22:48, 30.01.2019.
Ўқилди: 5381 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.