Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ОФК: Финалларни бошқариш Равшан Эрматов учун янгилик эмас

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайтида Япония ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳақида мақола эълон қилинди.

Мақолада шундай дейилади: "Катта ўйинларни, финалларни бошқариши янгилик бўлмай қолган ўзбекистонлик 41 ёшли ҳакам Равшан Эрматов ўз фаолияти давомида иккинчи марта Осиё Кубоги финалида ишлайди. Бунгача у 2011 йил Япония ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги финални ҳам бошқарганди. Эрматовга қанотларда ҳамюртлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

2010 йилда Равшан Эрматов 32 ёшида ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ишлаган ва бу борада энг ёш ҳакам сифатида тарихдан жой олганди. 2018 йил Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иш олиб боргандан сўнг унинг мундиалларда бошқарган ўйинлари сони 11тага етди. Бу мутлақ рекорд натижа бўлиб, ҳозиргача бирор ҳакамга Жаҳон чемпионатларида шунча ўйин бошқариш насиб қилмаган.

Осиёда 5 марта йилнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилган Равшан Эрматов фаолияти давомида 5 марта Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқарган".

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:25, 31.01.2019.
Ўқилди: 8526 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик