Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида қандай харидлар амалга оширилди?

Баҳо:
+ | -

Кеча Европада қишки трансфер бозорининг сўнгги куни, инглизча айтганда “дедлайн” бўлиб ўтди.

Кутилганидек, жамоалар бир қатор "бомба" трансферларни амалга оширди. Қуйида улар билан танишасиз.

Кечанинг энг муҳим трансферлари!

1:45. Япония терма жамоаси ва “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради. Туркиянинг “Бешиктош” клуби Кагавани мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

1:35. Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Эмил Смит-Роу фаолиятини Бундеслигада давом эттиради. “Лейпциг” клуби футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олди. 

1:24. “Монако” клуби “Лестер Сити” футболчиси Адриен Силвани ўз сафига қўшиб олди. Бу Монегаскликлар португалиялик футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

1:17. “Монако” клубининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс “Лестер”га ўтди. “Тулкилар” футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

1:01. “Барселона” клубининг янги ҳимоячиси Эмерсон Апаресида фаолиятини “Бетис”да давом эттиради. Севилья клуби бразилиялик футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олди. Аввалроқ, футболчи мавсумнинг қолган қисмини ҳам “Атлетико Минейро” сафида давом эттирили тўғрисида айтилган эди.

00:50. “Сток Сити” клуби  ҳужумчиси Питер Крауч “Бёрнли”га кўчиб ўтди. Крауч тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва янги клуби билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолади. 

00:15. “Барселона” клуби бразилиялик “янги Дани Алвес” дея эътироф этилаётган Эмерсонни “Атлетико Минейро”дан сотиб олди. Каталонияликлар футболчи учун 12 миллион евро тўлашди. Футболчи “кўк-анорранглилар” билан 2024 йилгача шартнома имзолади.

23:57. “Аргентинос Хуниорс” сафида ижара асосида тўп сураётган  Неуэн Перес “Атлетико”га қайтди. 18 ёшли Перес ўтган ёзда 2,5 миллион евроган “Аргентинос Хуниорс”дан “Атлетико”га ўтган эди. Мавсумнинг илк қисмини у собиқ жамоаси сафида ижарада ўтказди ва 3 та ўйинда майдонга тушди 

23:45. “Зенит” клуби ҳимоячиси Луиш Нету ёзда “Спортинг” сафига ўтади. A Bola нашри тарқатган хабарларга кўра, 31 ёшли футболчи порутгалияликлар билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

23:23. “Кардифф Сити” клуби “Рединг” ярим ҳимоячиси Леандро Бакунуни сотиб олди. 27 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2022 йилгача шартнома имзолади.

23:12. “Челси” клуби сардори Гари Кейхилл “Ювентус” таклифини рад этди. Туринликлар футболчини ижарага олишни истаган, бироқ футболчи Италияга кўчиб ўтишни истамади.

22:55. “Валенсия” клуби “Алавес” ҳужумчиси Рубе Собрино билан шартнома имзолади. "Кўршапалаклар” футболчининг трансфери учун 5 миллион евро тўлаган. Футболчи янги жамоаси билан 2022 йил ёзгача шартнома имзолади.

22:50.  “Монако” клуби ҳимоячиси Альмами Туре Бундеслига клубига йўл олди. “Айнтрахт Франкфурт” клуби 22 ёшли футболчини ижарага олди. Туре германияликлар сафида 2023 йилгача тўп сурадиган бўлди.

22:40. “Бавария” клуби  "Реал Солт Лейк" клубининг 17 ёшли америкалик футболчиси Тейлор Бут билан шартнома имзолади. Футболчи мюнхэнликлар билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган.

22:22. «Сурхон» жамоаси ўз сафини тўлдиришда давом этади. Ўтган мавсумни «Сурхон» жамоасида ўтказган химоячи Убайдулло Халикулов яна ўзининг қадрдон жамоаси сафига қайтди.

20:51. “Сток Сити” ҳужумчиси Питер Крауч “Бёрнли”га ўтади.  Крауч бугун тиббий кўрикдан ўтиб бўлиб, янги клуби билан шартнома имзолайди.

20:35. “Тоттенҳэм” клуби  яримҳимоячиси Жорж-Кевин Нкуду фаолиятини “Монако”да давом эттиради. 23 ёшли футболчи мавсум охирига қадар Франция чемпионатида тўп тепади.

19:40. “Ньюкасл” клуби “Аталанта Юнайтед” ҳимоячиси Антонио Барекки трансферини эълон қилди. 24 ёшли ҳимоячи “Ньюкасл” билан 2024 йилгача шартнома имзолади.

18:50. “Манчестер Сити” клуби “Хайдук” клуби ярим ҳимоячиси Анте Палаверсани сотиб олди. 18 ёшли иқтидор тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, “шаҳарликлар” билан шартнома имзолади. Маълумот учун, Палаверса 2020 йилгача “Хайдук”да қолади.  

18:30. “Манчестер Юнайтед” клуби жамоа ҳужумчиси Антони Марсьял билан янги шартнома имзолади. Марсьял “қизил иблислар”билан 2024 йилгача шартномасини узайтирди.

18:00. Россиянинг “Крилья Советов” клуби футболчиси Евгений Башкиров фаолиятини “Рубин”да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манба: www.stadion.uz.

Сизнингча бугун яна қандай трансферлар амалга ошиши мумкин?

Киритилди: 17:54, 31.01.2019.
Ўқилди: 17608 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.