Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Токио 2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси раиси Йоширо Мори Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Шу кунларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Комил Рўзиев МОҚнинг Япониядаги маслаҳатчиси Мансур Бахриддинов билан биргаликда Токиода бир неча учрашув ва музокаралар ўтказмоқда. Навбатдаги учрашув Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш ташкилий қўмитаси раиси, мамлакатнинг собиқ Бош вазири Йоширо Мори билан ташкил этилди. Унда жаноб Мори Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасини муваффақиятли ўтказиш мақсадида Японияда маслаҳатчи лавозимини жорий этгани ҳақидаги янгиликни мамнуният билан қабул қилганини айтиб ўтди.

Ўз навбатида Ўзбекистон МОҚ делегацияси вакиллари Й.Морини мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан таништиришди. Учрашув сўнгида Мори Токио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг муваффақиятли иштирок этишида кўмак беришга тайёр эканлигини маълум қилди ва МОҚ президентининг мамлакатимизга ташрифи бўйича таклифини бажонидил қабул қилишини қайд этиб ўтди.

Шундан сўнг Япония каратэ федерацияси президенти Такаши Сасакава билан учрашув ташкил этилди. Унда жаноб Сасакава каратэни Парижда ўтказиладиган Олимпиадада ҳам мусобақа дастурига киритилиши йўлида иш олиб борилаётгани, шу муносабат билан бу борада Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг қўллаб-қувватловидан ҳам умидвор эканлигини айтиб ўтди. МОҚ вакиллари мамлакатимиз ёшлари орасида яккакурашлар, шу жумладан каратэ ҳам оммалашгани ҳақида айтиб ўтишди. Шунингдек, томонлар спортчиларни тайёрлаш, спорт таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш бўйича келишиб олишди.

Кейинги учрашув Япония спорт курашлари федерацияси президенти Томиака Фукуда билан ўтказилди. Унда Т.Фукуда Ўзбекистондаги спорт мусобақаларига бир неча маротаба ташриф буюрганини, мамлакатимиз маданияти, тарихи ва анъаналарининг шинавандаси эканлигини айтиб ўтди. Жаноб Фукуда Ўзбекистон билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади ва спортчиларни тайёрлаш бўйича қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, семинарлар бўйича аниқ мисоллар келтириб ўтди. МОҚ вакиллари шунингдек келажакда ҳамкорликни ривожлантириш масаласида фикр алмашиб, Т.Фукудани Ўзбекистонга таклиф қилишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:49, 31.01.2019.
Ўқилди: 2207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.