«Ливерпуль» сардори Виржил ван Дейк ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмайди. Журналист Жеймс Пирснинг хабар беришича, 34 ёшли ҳимоячи айни дамда таътилда бўлиб, яқинда янги бош мураббий Андони Ираола қўл остидаги мавсумолди тайёргарлик машғулотларига қайтади. Мураббий 2026/2027 йилги мавсумда нидерландиялик футболчига тўлиқ ишонч билдирмоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, «Ливерпуль» футболчи бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ван Дейк мерсисайдликлар шарафини 2018 йилнинг январидан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ван Дейк «Ливерпуль» мудофаа чизиғининг асосий фигураси бўлиб қолмоқда. Унинг бой тажрибаси ва етакчилик фазилатлари жамоа бошқарувидаги дебют мавсумини бошлаётган Ираола учун жуда асқотади.













