«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Антони Марсиал билан янги шартнома имзоланганини эълон қилди. Янги шартномага кўра, франциялик футболчи 2024 йилнинг июль ойига қадар "Олд Траффорд"да тўп суради.
Фактлар:
— Марсиал 2015 йилда 60 миллион евро эвазига «Монако»дан «МЮ»га ўтганди.
— У «Юнайтед» сафида жами 162та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол урди.
— Ушбу мавсумда Марсиал 25та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва битта голга узатма берди.