Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

ОФК Одил Аҳмедовни жаримага тортди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни жаримага тортди. Осиё кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Австралия-Ўзбекистон ўйинидан кейин ярим ҳимоячи интервью беришдан бош тортди, дея хабар тарқатди ОФК расмий сайти.

Шу боис, Аҳмедов 10.000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу сумма 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим.

"Одил Аҳмедов яна бир марта шундай қоидабузарликка йўл қўйса, бундан ҳам жиддийроқ жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида футболчи огоҳлантирилди", — дейилади ОФК расмий сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец Осиё кубоги давомида 12500 доллар миқдорида жаримага тортилганди. У Уммонга қарши ўйиндаги қизил карточка учун 7500, Туркманистонга қарши баҳсдаги сариқ карточка учун 5000 АҚШ доллари миқдорида жарима билан жазоланганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:02, 01.02.2019.
Ўқилди: 20867 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик