Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Азиз Турғунбоев масаласи бўйича ЎФАнинг махсус комиссияси иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Азиз Турғунбоевнинг қайси клубга тегишли эканлиги масаласи долзарб бўлиб турганидан хабарингиз бор.    

Жорий йилнинг 22 январь куни “Пахтакор” клуби Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани ОФК Чемпионлар лигаси саралаш баҳслари учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб ПФЛ бош директорига мазкур шартномага имзо қўйган футболчи “Навбаҳор” сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат йўллади. Шундан сўнг мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита”сига оширилди.   

Натижада “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита” ҳамда “Интизом ва одоб-ахлоқ қўмитаси” комиссияси бугун, 2 февраль санасидан ушбу масала юзасидан иш бошлади. Шу боисдан бугун ҳар учала томон ЎФА биносига чақирилди ва улар навбатма-навбат тингланди. Дастлаб Азиз Турғунбоевнинг ўзи вазиятга изоҳ берди. Сўнгра “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов таклиф этилди ва унинг фикрлари эшитилди. Кейин эса “Навбаҳор” вице-президенти Шамшод Сариков ва клуб директори Расул Акрамов комиссия аъзоларига ўз талқинини баён этди. Шунингдек, “Интизом ва одоб-ахлоқ қўмитаси” сўрови билан суҳбатга чақирилган, мазкур вазиятдан бевосита хабардор бўлган “Навбаҳор” жамоаси собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳам ушбу низоли вазият юзасидан ўз билганлари билан ўртоқлашди.  

Футболчи ҳам, клублар ҳам ушбу чигал ҳолат қандай юзага келгани борасидаги ўз талқинларини гапириб беришди. Комиссия аъзолари суҳбат давомида вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Азиз Турғунбоевга ҳам, клублар вакилларига ҳам саволлар билан мурожаат қилди.    Якунда ҳар учала томон, шунингдек, “Навбаҳор” жамоаси собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг барчаси тинглаб бўлингач, комиссия мазкур чигал вазиятни ечишга ёрдам берадиган далил ва ҳужжатларни тақдим этиш учун томонларга душанба куни соат 12:00гача вақт берди. Комиссия аъзолари мазкур ҳолат юзасидан тўпланган барча фактларни сешанба, 5 февраль куни муҳокама этиш учун яна тўпланади.   

Агар ушбу масала бўйича яна қўшимча маълумот ва кўрсатмалар талаб этилмаса, комиссия ўз қарорини 5 февраль куни эълон қилиши мумкин.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:11, 02.02.2019.
Ўқилди: 4917 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5450]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3672]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3638]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2117]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1478]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1422]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1400]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1400]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1378]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1376]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик