Кириш Регистрация

Нестеровнинг қадами «Уҳуд» учун қутлуғ келди

Баҳо:
+2 | -
Бўлим:

Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида “Уҳуд” ўз майдонида “Ал-Иттифоқ” жамоасини қабул қилди.

Мазкур баҳсда Игнатий Нестеров “Уҳуд” учун ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда Муҳаммад Фузайир ва Карл Межани ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди ва натижада "Уҳуд" клуби 2:0 ҳисобидаги устунлик билан танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Аҳмад Акеши Нестеров дарвозасига йўл топа олди - 2:1. Учрашувнинг 35-дақиқасида "Уҳуд" футболчиси Муҳаммад Яҳё қизил карточка сабаб майдонни эрта тарк этди. Ушбу натижа ўйин тугагунига қадар ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада “Ал-Иттифоқ” 7-ўринда, “Уҳуд” клуби эса сўнгги 16-поғонада бормоқда.

Киритилди: 00:58, 04.02.2019.
Ўқилди: 12177 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.