"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар мавсум охирида "Реал" ўтишни кўзламоқда.
Бельгиялик 28 ёшли футболчи бу ҳақида лондонликлар раҳбариятига маълум қилмоқчи. Азар куни кеча ўз келажаги борасида бир тўхтамга келганини айтган эди.
Футболчининг "Челси" билан шартномаси 2020 йилгача тузилган, аммо "кўклар" унинг маошини ҳафтасига 300 минг фунтга оширмоқчи бўлганига қарамай, Азар келишувни узайтиришни истамади.
Аввалроқ, "Челси" Азар учун "Реал"дан 100 млн фунтдан огиқлар пул талаб қилгани хабар қилинган эди.