Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«МЮ» ва «Челси» «Барселона» ярим ҳимоячисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари «Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» вакиллари яқинда 22 ёшли футболчи бўйича музокараларга киришган. «Кўклар» эса ўз навбатида ўйинчи атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда, бироқ трансфер амалга ошган тақдирда унга асосий таркибдан доимий жой кафолатлай олмайдилар.

Қайд этилишича, айни пайтда АПЛ клубларининг ҳеч бири расмий таклиф билан чиқмаган. Бу борада испаниялик футболчини сотиб олиш учун асосий фаворит сифатида ҳамон «Монако» кўрилмоқда. Касадо шу ёзда «кўк-анорранглилар» сафини тарк этиши тахмин қилинмоқда, чунки клуб янги харидлар учун қайдномадан жой бўшатиш ниятида.

Футболчи 2024 йилнинг июль ойидан буён Каталония клубининг асосий таркибида тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Якунланган мавсумда Касадо 34 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий баҳоси 18 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 07:53, 09.06.2026.
Ўқилди: 2737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик