Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Ал-Ҳилол" АПЛ клуби юлдузи билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ҳужумчиси Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига ўтиш бўйича шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда Livescore инсайдер Саша Тавольери маълумотига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клуби 30 ёшли англиялик футболчини жорий ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Карим Бенземанинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Бироқ "Ал-Ҳилол" ҳозирча Уоткинс трансфери бўйича "Астон Вилла"га расмий таклиф юбормади.

Қайд этилишича, Саудия клуби аввало Бензема билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиши керак. Франциялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси бўйича тўловларнинг бир қисми нафақат "Ал-Ҳилол", балки мамлакат футбол тузилмалари билан ҳам боғлиқ. Бензема жамоани тарк этишга рози бўлишидан олдин келишув бўйича қолган барча маблағ тўлиқ тўланишини талаб қилмоқда.

"Ал-Ҳилол" раҳбарияти Бенземанинг кетишини жорий трансфер ойнасидаги устувор вазифалардан бири деб ҳисобламоқда. Фақат ушбу масала ҳал қилинганидан сўнг клуб Уоткинс трансферини расмийлаштиришга киришиши мумкин.

Олли Уоткинс ўтган мавсумни юқори савияда ўтказиб, 21 та гол урди. Унинг эҳтимолий кетиши "Астон Вилла" учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин. Шунга қарамай, клубда 17 ёшли Брайан Маджога катта умид билдирилмоқда — ёш футболчи асосий таркибдан жой олиш учун рақобат қилишга тайёр деб ҳисобланмоқда.

Киритилди: 18:23, 17.08.2026.
Ўқилди: 2115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик