«Барселона» сафига қўшилиши кутилаётган Родри жамоада 16-рақам остида ҳаракат қилиш истагини билдирган.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, испаниялик ярим ҳимоячи айни пайтда ушбу рақам эгаси бўлган Фермин Лопесдан уни ўзига беришни сўраган.
Аввалроқ Ла Лиганинг расмий сайтида Фермин 7-рақам остида қайд этилганди. Бироқ «Барселона» ҳозирча футболчилар рақамидаги ўзгаришлар бўйича расмий ахборот бергани йўқ.
Агар Фермин 7-рақамга ўтса, Родри учун 16-рақам бўшайди. Энди клубнинг трансфер ва янги мавсум учун рақамлар тақсимотини расман эълон қилиши кутилмоқда.













