Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе таътилдан сўнг жамоа ихтиёрига қайтди. Diario AS нашрининг хабар беришича, клуб ичидагилар француз футболчисининг жисмоний ҳолатини жуда юқори баҳолашмоқда. Юлдузли форварнинг ҳозирги спорт формаси «сенсацион» деб таърифланмоқда ва уни ҳатто «янги Мбаппе» деб аташмоқда.
Ўтган мавсумда Килиан Мбаппе «Реал» сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. Шунга қарамай, мадридликлар бирорта ҳам соврин қўлга кирита олишмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Реал Мадрид» Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк ўйинини 22 август куни «Эспаньол»га қарши ўтказади.













