Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Барселона» Альваресга муҳлат белгилади ва муқобил вариантларни тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Хулиан Альварес трансфери учун ҳал қилувчи ҳафтага кирди. Каталония клуби ҳужумчидан «Атлетико» раҳбариятини музокара бошлашга кўндиришини кутмоқда.

Яқин кунларда Альварес ва мадридликлар президенти Мигель Анхель Хил Марин ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Олдин бир неча марта кечиктирилган ушбу мулоқотда аргентиналик футболчи «Барселона»га ўтиш имкониятини муҳокама қилмоқчи.

Marca'нинг ёзишича, Альварес клуб президентидан аввал берилган ваъдага амал қилишни сўрайди. Унга кўра, ҳужумчи истак билдирган тақдирда, «Атлетико» унинг ёзда кетишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

«Барселона» эса жараённи ортиқча чўзишни истамаяпти ва шу ҳафтанинг ўзида аниқ жавоб кутмоқда. Агар «Атлетико» музокараларга рози бўлса, каталонияликлар расмий таклиф устида иш бошлайди. Рад жавоби берилса, клуб Альварес масаласини ёпиб, бошқа ҳужумчига ўтади.

Муқобил номзодлар сифатида қуйидаги футболчилар тилга олинмоқда:

  • Лаутаро Мартинес;
  • Микел Оярсабал;
  • Луис Суарес;
  • Виктор Дьёкереш.

Бироқ ҳозирча уларнинг ҳеч бири бўйича аниқ ҳаракат амалга оширилмаган. Спорт директори Деку ва бош мураббий Ҳанси Флик Альвареснинг қарорини кутмоқда.

Яна бир вариант — янги марказий ҳужумчи харид қилмаслик. Бундай ҳолатда Ламин Ямал, Дани Олмо, Рафинья, Карим Адейеми ёки Энтони Гордондан «сохта тўққизлик» сифатида фойдаланилиши мумкин.

Альварес ҳозирда «Барселона»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсади бўлиб турибди. Родри ва Жоау Канселунинг трансферлари якуний босқичга кирган, Ферран Торрес сотувидан эса 50 млн евро ишлаб олингани айтилмоқда.

Киритилди: 22:53, 17.08.2026.
Ўқилди: 2606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик