Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Рэшфорд «Бавария»га ўтишга яқин

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг трансфери учун сўралаётган маблағни тўлашга тайёрлигини билдирди.

Football365 нашрининг хабарига кўра, айни дамда бу трансфер ноаниқ вазиятда турибди. Сабаби, кўп нарса Рэшфорд ўтган мавсумни ижарада ўтказган «Барселона» клубининг қарорига боғлиқ. Каталонияликлар футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ ҳозирча бу бандни фаоллаштириш ниятида эмаслар. «Барселона» муқобил вариантларни — янги ижара шартномасини ёки трансфер нархини пасайтиришни кўриб чиқмоқда.

Испания клубининг қарорини кутаётган «Манчестер Юнайтед» эса бошқа жамоаларнинг таклифларини эшитишга тайёрлигини маълум қилди. Бундан унумли фойдаланган «Бавария» сўралаётган суммани тўлашга рози бўлди. Ушбу потенциал трансфернинг асосий муаммоси — футболчининг ҳафтасига 346 минг еврони ташкил этувчи юқори маоши бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 06:58, 09.06.2026.
Ўқилди: 3815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик