Кириш Регистрация

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор

Баҳо:
+ | -

Трансфер ҳуқуқлари «Ливерпуль» клубига тегишли бўлган нидерландиялик ярим ҳимоячи Райан Гравенберх АПЛни тарк этиши мумкин. Хавбекда фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш варианти пайдо бўлди.

«Fichajes» журналистларининг берган маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби футболчи трансферига қизиқиш билдирмоқда. «Қаймоқранглилар» Гравенберх номзодини кейинги мавсум учун таркибни кучайтириш чораси сифатида кўриб чиқишяпти.

Нидерландиялик футболчининг трансфер бозоридаги баҳоси 80 миллион еврони ташкил этади. Унинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. АПЛнинг якунланган мавсумида Гравенберх 36 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:48, 09.06.2026.
Ўқилди: 1320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик