Каталониянинг «Барселона» клуби 22 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Касадо Англия Премьер-лигасида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Teamtalk» нашри маълумот тарқатмоқда.
Манбанинг хабар беришича, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ярим ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Клублар футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда, бироқ ҳозирча у бўйича расмий таклиф билан чиқишгани йўқ.
Касадо 2024 йилдан бошлаб «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси ўйинларига жалб қилина бошлаган. Ярим ҳимоячи ва «Барселона» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. «Transfermarkt» портали экспертлари унинг трансфер баҳосини 18 миллион еврога баҳолашмоқда.













