"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания Кубоги ярим финали доирасида "Реал"га қарши кечадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, аргентиналик футболчида мушак жароҳати йўқ, бу шунчаки спазм бўлган. Эртанги класикода ўйнаш ёки ўйнамаслигини ҳужумчининг ўзи ҳал қилади.
Месси кеча жамоа машғулотларида қатнашган.
"Барселона" – «Реал» учрашуви 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси 01:00да бошланади.