Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Неймар қўлтиқтаёқда ҳам финт кўрсатмоқда (видео)

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик футболчи Неймар ёш ҳамкасблари билан қўлтиқтаёқда бўлишига қарамай, саломлашишни инкор этмади. Бу ҳақда WORLDNEWS интернет-нашри телеграмдаги видеога асосан пост қолдирди.

Неймар жароҳат сабаб айни вақтда қўлтиқтаёқ хизматларига таянмоқда ва у шундай бўлишига қарамай, Париж клуби базасида ёш ҳамкасблари билан саломлашиб, ўзига хос кичик финт намойиш қилди.

ВИДЕО

Маълумот учун, аввалроқ Неймарнинг камида икки ойга сафдан чиққани ва ўнг оёғининг бешинчи бармоғи суяги сингани аниқланган эди.

Ҳозирча "ПСЖ" клуби ва Бразилия терма жамоаси шифокорлари футболчининг тўлиқ тузалиши учун жарроҳлик амалиёти керак бўладими ёки йўқми — аниқ бир қарорга келишмади. Тез орада бу борада якуний қарор қабул қилинади.

Бундай синишни жойига келтириш учун операция талаб этилади. Агар Неймар жарроҳлик столига ётса, у мавсум охиригача майдонга қайта олмайди.

Шу тариқа, футболчи ПСЖнинг Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида кечадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди. Ўтган мавсумда Неймар худди шундай жароҳат туфайли 3 ой майдон ташқарисида қолганди, аммо у ЖЧ-2018 бошлангунга қадар тикланишга улгурганди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:37, 10.02.2019.
Ўқилди: 5688 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.