"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу Ла лига ўйинларини бошқа мамлакатларда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
"Ла лига кучли бўлиши истасак, бундай ўйинларни ўтказишимиз керак.
Биз "Барселона"да тез-тез Ла лига билан мулоқот қилиб турамиз ва агар бу мусобақани оммалаштиришни истасак, учта ўйинни мамлакатдан ташқарида - Америка, Осиё ва Яқин Шарқда ўтказиш лозимлигини таъкидлаб келамиз.
Биз у ерларга бориб, мухлисларга яқин бўлишимиз керак. Июль ва август ойларида мухлисларга яқин бўлиш учун турнелар уюштиряпмиз.
Биз бу билан уларга ҳурмат бажо айлаяпмиў, Майамига саёҳат АҚШдаги мухлисларимизга ҳурматни белгиси эди", - дейди Бартомеу.