Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Азар Мадриддан уй қидира бошлади

Баҳо:
+ | -1

«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадрид шаҳридан ўзига уй қидира бошлади. Бу ҳақда Okdiario бош муҳаррири Эдуардо Инда хабар тарқатди. Бельгиялик футболчи ёзги трансфер пайтида катта эҳтимол билан «Реал»га ўтиши ҳақида аввалроқ хабар тарқатилганди.

«Азар Мадриддан уй қидира бошлади. Бу ишда унга Тибо Куртуа ёрдам бермоқда. Улар яқин дўст ҳисобланади. Футболчи кўчмас мулк бўйича агент ёллади. Эден кўпроқ шаҳарнинг La Finca қисмида яшашни истамоқда. У ўша жойдан уй олса керак.

Азар учун бошқа вариант ҳам бор. Агар Гарет Бэйл "Реал"ни тарк этса, уэльслик футболчининг уйига Эден кўчиб ўтади. Бу ўз тарихига эга бўлган уй ҳисобланади. Азар мазкур хонадонда яшайдиган «Реал»нинг учинчи футболчисига айланиши мумкин. Бэйлга қадар бу уйда Кака яшаган», – дея хабар тарқатди Инда.

Ярим ҳимоячи 2012 йилда 35 миллион евро эвазига «Лилль»дан «Челси»га ўтганди. 28 ёшли футболчининг ҳозирги трансфер нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Азар ушбу мавсумда лондонликлар сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 21:31, 14.02.2019.
Ўқилди: 12622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4184]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2577]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2537]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2402]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2357]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2348]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2220]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2171]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2063]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик