Англиянинг “Вулверхэмптон” клуби икки футболчиси билан янги шартнома имзолади.
Жамоа Мэтт Доэрти ва Конор Коуди билан амалдаги шартномаларини 2023 йилгача узайтирди.
Маълумот учун, Коуди “Вулверхэмптон” сардори ҳисобланади. У 2015 йилдан буён “бўрилар” сафини ҳимоя қилиб келади.
“Вулверхэмптон” айни дамда 39 очко билан АПЛда 7 ўринда бормоқда.