Бугун АFC расмий сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи саралаш учрашувлари учун превью эълон қилинди. хабарингиз бор бугун икки клубимиз ОЧЛ да иштирок этиш учун финалга тенг учрашувларда майдонга тушади.
«Ан Наср» (KSA) – «АГМК» (UZB)
«Ан Наср»
Учбу учрашув олдидан мезбонларнинг кайфиятлари аъло даражада! Улар сўнгги турда азалий рақиблари «Ал Аҳли» жамоасини мағлубиятга учратди ва чемпионатда 2-поғонага чиқиб олди.
«АГМК»
Ушбу клуб катта майдонларга чиқишга интилаётганлардан саналади. Улар 2018-йилда кўпчиликни шок ҳолатига тушириб, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишди ва саралаш учрашувларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Саралашнинг илк босқичида АFC кубогининг икки карра финалчисини 4 : 2 ҳисобида енгиб, ҳақли равишда ушбу раундга етиб келишди. Илк учрашувдаги шиддатли ўйинларини кўрсатишса, Саудия Арабистонилик мухлислар ҳам шок ҳолатига тушиб қолиши ҳеч гап эмас.
«Ан Наср FC» (UAE) – “Пахтакор (UZB)
Сешанба куни «Ан Наср»нинг уй стадиони ҳисобланган «АЛ-Мактум» ўйингоҳига Тошкентнинг «Пахтакор» клуби меҳмонга боради.
«Ан Наср FC»
Мезбонлар ўтган мавсумни 4-ўринда якунлаган бўлишсада, ҳозирда турнир жадвалининг ўрталарида боришмоқда. Сўнгги турда улар «Ал Шарджа» клубига ўз уйида минимал ҳисобда енгилишди. Ҳозирда уларнинг ўйинида сезиларли пасайиш кузатилмоқда.
«Пахтакор»
Бу клуб Ўзбекистондаги энг номдори ҳисобланади. 2016-йилдан бери ОЧЛ да иштирок этмаётганига қарамасдан «шерлар» АFC кубогининг 3 карра соҳиблари устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
«Пахтакор» сафига бу мавсум терма жамоа ўйинчиларидан бир нечтаси қўшилди. Жамоа янги мавсум олдидан : Марат Бикмаев, Егор Криметс, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов сингари ўзбек футболчиларни қўшиб олди. Шота Арвеладзе бошчилигидаги клуб ўз мухлисларига шонли ўтмишни ортга қайтаришга ваъда беришган.
Yahyo Ulug'xo'jayev tarjimasi