Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жавоҳир Сиддиқов «Пахтакор»га қайтади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Қўқон-1912» клуби ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сиддиқов фаолиятини «Пахтакор»да давом эттиради. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Сиддиқов тошкентликлар билан шартнома шартларини келишиб олган. Шунингдек, «Қўқон» ҳам футболчини қўйиб юборишга рози бўлган. Трансфер яқин 48 соат ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча шартнома шартлари бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

Қайд қилинишича, Жавоҳир Сиддиқовга Жанубий Корея клубларидан ҳам таклифлар бўлган. Бироқ якунда «Пахтакор»нинг таклифи футболчига маъқул келган. Жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олгани ҳам бу ўринда муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Сидиқов айнан «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси саналади. Ўз вақтида «Пахтакор» асосий таркибига кира олмаган футболчи, кейинчалик ўйин амалиётига эга бўлиш учун «Қўқон-1912» клубига ижара берилган, ўтган мавсум олдидан эса қўқонликлар унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олганди.

Манба: GoSport.uz
Киритилди: 17:18, 20.02.2019.
Ўқилди: 12528 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик