Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Баҳодир Аҳмедов Осиё хоккей федерациясининг ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Япониянинг Гифу шаҳрида Осиё хоккей федерациясининг Конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баҳодир Аҳмедовга Ўзбекистонда спортнинг ушбу турини ривожлантиришга ва оммавийлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун қитъа федерациясининг махсус мукофоти топширилди. Шунингдек, у Конгрессда илк бор қитъа федерациясининг ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди.

Баҳодир Аҳмедов Конгресс давомида Ўзбекистонда чим устида хоккейни ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларга эришди. Ўтган йилнинг кузида федерация раҳбари ҳамда бош котиб Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Чим устида хоккей халқаро федерациясининг 46-Конгрессида иштирок этиб, Осиё ва Жаҳон федерациялари мутасадди раҳбарлари билан учрашган ва бир қатор масалалар юзасидан музокаралар олиб борган эди.

Бунинг натижасида мамлакатимизда чим устида хоккей учун мўлжалланган, қиймати 400 минг АҚШ долларлик халқаро талабларга жавоб берувчи махсус майдон қопламасини қуриб бериш бўйича келишувга эришилган. Томонлар келаси йилда Тошкентда халқаро мусобақа ташкил қилиш, шунингдек, спорт инвентарларини етказиб бериш бўйича расмий келишувга эришдилар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:03, 23.02.2019.
Ўқилди: 1929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик