Испания кубогида финал йўлланмасини қўлга киритган иккинчи жамоанинг номи аниқ бўлди. «Валенсия» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 56-дақиқада Родриго томонидан урилди. Уч ҳафта аввал бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Шу тариқа, «Валенсия» Испания кубоги финалига йўл олди.
Финалда "Барселона" ва "Валенсия" клублари тўқнаш келишади. Ўйин 25 май куни "Бетис" клубига тегишли — Севилья шаҳридаги «Бенито Вильямарин» стадионида бўлиб ўтади.
Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Валенсия – Бетис 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 56 Родриго.
Валенсия – Доменек, Габриэл, Гайя, Пиччини, Ронкалья, Васс (Солер, 75), Парехо, Коклен, Гедеш, Гамейро (Диакаби, 85), Родриго (Черышев, 68).
Бетис – Роблес, Сидней (Феддаль, 84), Манди, Бартра, Ло Чельсо, Каналес, Гуардадо (Тельо, 79), Вильям Карвалью, Хесе, Герреро (Морон, 65), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Габриэл (41), Доменек (85), Санчес (90).
Дастлабки ўйин: 2:2