Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Кўркам ва ҳайбатли бўлсада, ташландиққа айланган стадионлар топ-5

Баҳо:
+1 | -

Футбол стадионлари бу-футбол оламнинг ажралмас бир бўлаги. Ер юзининг исталган шаҳрига борсангиз, албатта, стадионларга дуч келасиз. Шунга қарамай, сайёрамизда шундай стадионлар мавжуд-ки, уларнинг кўриниши кўнгилни ҳижил қилади…

Силвер Довн

1994-йилда ўтказилган Мундиал учун қурилган стадион ўз даврида жуда машҳур эди.  Понтияк шаҳрида жойлашган арена ўз бағрига нақд 80 минг мухлисни бемалол сиғдира олади.

Энг ачинарлиси шундаки, бу стадионнинг ташқи кўриниши ва дизайни замонавий стадионлардан сира қолишмайди.  Афсуски, бир неча йиллардан бери шундай кўркам стадион ачинарли кўринишга келиб қолди.

Маракано

Кўпчилик ушбу стадионнинг рейтингимиздан жой олганидан ҳайратда қолган бўлса, ажаб эмас. Бой тарихга эга стадион ЖЧ дан сўнг давлат томонидан молиялаштирилмай қўйилди.

Бразилия иқтисоди футболи сингари етук бўлмагани сабабли, бундай стадионларни юқори формада ушлаб туриш учун кетадиган суммани тўлаб бера олмади. Афсуски, 3 йил ичида стадионнинг ҳолати анча ёмонлашди. Шу кетишда бўлса, тез орада бу стадионни таний олмай қоламиз, шекилли!

Дон Вэлли

Англиянинг кичик шаҳарларидан бирида жойлашган стадион 1945-йилда қуриб битирилган. У ўз вақтида бир нечта клубларга уй стадиони сифатида муноисиб ҳизмат кўрсатган, аммо вақт ўтиши билан бу шаҳарда футбол жамоаларининг барчаси банкрот ҳолатига келиб қолди.

Оқибатда, стадион раҳбарияти уни сотишга киришди, аммо бир неча йилдан бери бу стадионни ҳеч ким сотиб олишни хоҳламади ва охир -оқибат вайронага айланди…

Малёрка

Малёрка клубининг собиқ уй стадиони ўз бағрига 20 000 минг мухлисни сиғдира оладиган кўркам арена эди. «Малёрка» клубининг қарздорлик билан муаммолари пайдо бўлгач, клуб стадионни топширишга мажбур бўлади. Тўғри, кейинчалик клуб қарзлардан қутилди ва янги стадионда ўз ўйинларини ўтказа бошлади. Оқибатда, Испаниядаги энг қадимий стадионлардан бири эгасиз қолиб кетди ва шунчаки қўрқинчили кўринишга келиб қолди.

Хозирда ҳеч қайси инвестор бу кичик шаҳачадаги стадионни сотиб олишни истамаяпти. Афсус, яна бир тарихий арена йўқликка маҳкум!

Залужанка

Чехиянинг қадимий Бруно шаҳрида жойлашган арена 1953-йилда барпо этилган. У ўз бағрига нақд 60 минг мухлисни сиғдира олар эди. Вақтида бу стадионда терма жамоа ўз ўйинларини ўтказган.  Ушбу стадионни сотиб олган инвесторлар уни қайта реконструкция қилиш жуда қимматга тушиши сабабли қурилишни тўхтатишди.

Оқибатда, классик стадионлар орасида энг машҳури бўлган Залужанка, шунчаки, ҳаробага айланди. Унинг юқори қисмидаги трибуналари олиб ташланди. Эндиликда бу стадиондан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида бош қотиришмоқда.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:23, 02.03.2019.
Ўқилди: 12173 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8773]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3868]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3534]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2673]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2281]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1923]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1797]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1727]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1471]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1442]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.