Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ОЧЛ. «Локомотив» Қатарда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Ар-Райян” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Биринчи ўйинда бўлгани каби "темирйўлчилар" бу сафар ҳам тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Тимурхўжа Абдухолиқовнинг пасидан кейин Туропов бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Тўғри, Диёр голни офсайддан киритди. Аммо лайнсмен буни аниқлай олмади ва гол инобатга олинди.

Шундан сўнг тўп назорати ва ҳужумлар сони бўйича устунлик тошкентликлар томонида бўлди. Олег Зотеевнинг ўзи иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳар сафар ҳимоячимиз ўнг оёғи билан зарба беришга мажбур бўлди. Аммо чапақай Олег бу ишни қойиллата олмади.

"Сен урмасанг — сенга уришади". Биринчи бўлимга тугашига 7 дақиқа қолганида Лука де Брито икки футболчимиз орасидан йўллаган зарбани Илёсов қайтара олмади. Ҳисоб тенглашди.

Иккинчи бўлим аввалида устунлик қатарликлар томонида бўлди ва улар яратилган вазиятларнинг бирини гол билан якунлашди. Гол муаллифи — Ривас.

"Локомотив" ўйин охирига қадар ҳужумкорликни оширди. Бир вазиятда яна ўша Зотеев яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юбордию, имкониятни қўлдан чиқарди. "Ар-Райян" бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланди ва ғалабани ўз қўлида ушлаб қолди.

"В" гурҳида иккинчи ўйинда БААнинг "Ал-Ваҳда" клуби ўз уйида Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клубини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада гуруҳда барча жамоалар ҳисобида 3тадан очко мавжуд.

ОЧЛ. "В" гуруҳи. 2-тур
«Ар-Райян» - «Локомотив» 2:1 (1:1)
Голлар: Лука де Брито (38), Ривас (58) — Диёр Туропов (4)
"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев (С), 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 77. Диёржон Туропов.
"Ар-Райян": 01.Фаҳад Юнус, 02.Муҳаммад Ал Аэлдин, 03.Ривас, 05.Траоре, 07.Абдулраҳмон ал-Ҳаразий, 09.Лукка, 10.Родриго Табата, 13.Виера, 21.Муҳаммад Жума, 22.Кох Мёнг-Жин, 23.Себастьян Сория

"АЛ-ВАҲДА" - "АЛ-ИТТИҲОД" - 4:1

 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-т Т - Н Очко
1 Ал-Иттиҳод 2 1 0 1 6-5 3
2 Ал-Ваҳда 2 1 0 1 4-3 3
3 Локомотив 2 1 0 1 3-2 3
4 Ар-Райян 2 1 0 1 3-6 3

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:27, 11.03.2019.
Ўқилди: 7421 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3649]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2777]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1962]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1841]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1794]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1528]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1512]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1430]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1411]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.