Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Афсонавий «Милан» футболчилари ҳозир қаерда?

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

“21-аср бошида Европада шундай клуб бор эди-ки, унинг олдида «Барселона», «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед» сингари гранд клубларни уларга қарши майдонга тушган чоғида қўрқув босар эди. Бу клуб 21-асрнинг илк 7 мавсумида 2 бор ЧЛда ғолиб чиқишни уддалаган, Истанбулдаги оғир финалдан сўнг яна ўз кучига суянган ҳолда қайта оёққа турган буюк клуб. Сезганингиздек, гап афсонавий «Милан» клуби ҳақида бормоқда. Бугун 2003-йилдаги ЙЧЛ ғолиблигини қўлга киритган «Милан» футболчиларининг қаерда ва нима билан машғул эканлиги ҳақида сўз боради

Дида

Бразилиялик дарвозабон кеч кашф этилган футболчилар сирасига киради. У Европа футболига кириб келганида 27 ёшда эди. Унинг ишончли ўйинлари доимо «Миллан»нинг кучига куч қўшиб турар, оғир баҳсларда ҳамиша клуб жонига оро кирарди. Қаҳрамонимиз ҳозирда ўз юртида болалар футболи ривожи учун очилган фонднинг эгаси саналади. Дида бу билан чекланмай, ўспирин футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳолдингнинг директори вазифасида ишлаб келмоқда

Алесандро Костакурта

Паоло Малдинидан атиги 3 та мавсум камроқ ўтказган яна бир афсонавий ҳимоячи клуб тифозилари хотирасида абадий қолиши аниқ. Сабаби, узоқ вақт давом этган кариераси мобайнида футболчи клуб учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Бир нечта «Скудетто», ЙЧЛ сингари катта турнирларда ғолибликни қўлга киритди. Умумий қилиб айтганда, ўзидан «нимадир» қолдира олди. Ҳозирда Костакурта телевиденияда футбол эксперти вазифасида ишламоқда.

Паоло Малдини

«Милан» афсонаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ, чамамда. Клуб у ҳаракат қилган рақамни абадий музлатиб қўйганининг ўзиёқ сўзимизга исбот бўла олади. Ҳозирда Малдини вақтининг катта қисмини ўз оиласида ўтказмоқда. Футболчи футболдан батамом узоқлашган. У ўзини теннисда, эндиликда фотомоделликда ҳам синаб кўрмоқда.

Каҳа Каладзе

«Динамо Киев»нинг олтин даврида Европани ўзига қаратган футболчи «Милан» сафида чинакам юлдуз бўлиб етишишни уддасидан чиқди. У кўплаб совринлар ютди ва ҳақли тарзда тарихдан жой эгаллади. Қаҳрамонимиз футболдан сўнг ўзини сиёсатга урди ва ютуқларга эришишга ҳам улгурди. У ёш бўлишига қарамасдан Энергетика Вазири, Шаҳар Мери сингари масъулиятли мансабларда самарали фаолият олиб бормоқда.

Алесандро Неста

«Лацио»дан 40 миллион еврога ҳарид қилинган ҳимоячи 1-мавсумидаёқ «Сениёр ишончли» лақабини олади. Унинг жароҳатлари безовта қилмаганида борми?! Афсуски, футболчи ўз жароҳатининг қурбони бўлди ва узоқ вақт юқори формада ўйнашни уддасидан чиқа олмади. Ўзининг сўнгги мавсумларини «МЛС» ва Ҳиндистонда ўтказган Неста мураббийлик фаолиятини бошлаб юборди

Дженнаро Гатуззо

«Милан»нинг ғалабаси учун ўзини ҳам, рақибларини ҳам, аяб ўтирмайдиган  Гатуззо ҳозирда севилми жамоасида фаолият олиб бормоқда. Унинг клуби Европа Лигаси мусобақасида ғолиб чиқиш учун ҳозирча асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Кларенс Зейдорф

Голландиялик футболчи «Аякс» ва «Реал Мадрид» таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган бўлсада, ҳаммамизнинг ёдимизда «Милан» либосида қолган десак, адашмаган бўламиз. Жисмонан бақувват, ажойиб техника эгаси саналадиган қаҳрамонимиз катта футболда ҳамма совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ярим ҳимоячи бутсаларини михга илгач ҳам футбол оламидан кетгани йўқ. Ўзини мураббийликда синаб кўрган Зейдорф бирин-кетин омадсизликларга учради. У ҳозирда «Камерун» терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Руи Коста

Португалиялик футболчининг фаолияти асосан Италиянинг «Фиоринтина» клубида ўтган. Коста «Милан»сафига келиб қўшилганда 30 ёшда эди. Шунга қарамасдан қаҳрамонимиз 5 мавсум ичида «Милан» тифозиларининг қалбидан жой олди. Португалиялик иқтидор ўзининг сўнгги мавсумларини «Бенфика» сафида ўтказди ва фаолиятига нуқта қўйди. Ҳозирда айнан шу клуб спорт директори вазифасида фаолият олиб бормоқда.

Андрея Пирло

Пирло ўша йили 24 ёшлик иқтидорли футболчи эди. Бу ғалаба унинг кариерасидаги илк катта соврини бўлди. Қаҳрамонимиз кейинчалик Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Ўзининг ажойиб техникаси ва майдонни кўра олиш қобилияти эвазига унга бўлган талаб бутсаларини михга илгунига қадар сўнгани йўқ.Пирло фаолиятини «МЛС»да якунлади ва ҳозирда АҚШда истиқомат қилади. Унинг ҳозирда асосий даромади реклама рольиклари ва кичик бизнеслар ортидан келмоқда.

Фелиппе Инзаги

«Офсайдда туғилган» лақаби билан машхур ҳужумчи «Милан» сафида 11 мавсумни ўтказди ва кўплаб совринларга эга чиқди. Унинг футболдан сўнг мураббийликдаги фаолияти ҳозирча чакки эмас. Ёш бўлишига қарамасдан Италиянинг бир нечта клубларида фаолият олиб боришга улгурган қаҳрамонимиз ҳозирда «Балония» клуби устози саналади.

Андрей Шевченко

Футбол оламидаги энг ҳавфли ҳужумчилардан бири саналадиган Шева ўзининг энг гуллаган даврлари айнан 2003-йилдаги мавсумга тўғри келади. Ўша мавсум ЙЧЛ финалидаги ҳал қилувчи пеналтини аниқ амалга оширган футболчи Украина тарихидаги илк ЙЧЛ ғолиблигини қўлга киритган инсонга айланди. Кейинчалик фаолиятини «Челси»да давом этирган «Олтин тўп» соврини ғолиби ўйини «чиқмагач», ортга қайтди. Афсуски, Шева бошқа ўз даражасига чиқа олмади ва ўзининг сўнгги мавсумларини ўйнаб қўйиш учун «Динамо Киев» сафига ўтиб кетди. Фаолиятини якунлаган қаҳрамонимиз ўзини аввалига сиёсатда синаб кўрди. Айтарли ютуқларга эриша олмагач, ўз касби билан шуғуллана бошлади. Ҳозирда у Украина терма жамоаси устози саналади.

Я.У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:51, 12.03.2019.
Ўқилди: 11833 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.