Чорак финал учун кечган плай-офф баҳслари бир-биридан қизиқ учрашувларга бой бўлди. Биз бу босқичда камбекнинг ҳам, сенсациянинг ҳам гувоҳи бўлдик. Бугун ушбу босқичда ўз позициясида энг яхши ва энг ёмон ўйин намойиш этган футболчилар билан танишамиз
Дарвозабон. Уго Льорис
Ушбу босқичда “Аякс“ киппери Онана бир қарашда ўзини ижобий томондан кўрсата олди, аммо Лёрис бу босқичда энг зўри бўлди, десак, адашмаган бўламиз. Лоьрис Бундеслигада пешқадамлик қилаётган клубга қарши икки учрашувда 13 бор сейфни амалга оширди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Ҳимоячи. Виржил ван Дейк
Илк учрашувни ўтказиб юборган қаҳрамонимиз иккинчи учрашувда жамоасини деярли “елкасидакўтариб“ кейинги босқичга олиб чиқди. “Бавария“га қарши меҳмонда кечган учрашувда Левандовскийни персонал равишда қўриқлашни уддалаган ҳимоячи ўйин тақдирини ҳал қилган голни ҳам киритишга муваффақ бўлди. Унинг ҳимоядаги ишончли ўйини эса ўша куни немисларнинг ҳужумларини кескин тус олишига йўл қўймади. Виржил ўша куни 1 та гол урди ва тўп учун кечган курашда 100%ли натижа кўрсатган ҳолда бирор маротаба енгилмади.
Ярим ҳимоячи Френки де Йонг
Чемпионлар лигаси 1/8 босқичида бир нечта ярим ҳимоячилар ўз ўйинлари билан жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссаларини қўшишди. Пянич, Жан, Фред, Мактоминай сингари футболчилар шулар жумласидан. Шунга қарамай, Френки де Ёнг ушбу босқичда мутлоқ ажралиб турди. Унинг “қироллик клуби“га қарши кечган икки ўйини мобайнида бир неча бор тўп учун курашда ғолиб бўлгани ва кўплаб ҳужумларни ҳимоядан бошлаб бергани сўзимизга исбот бола олади. Френки, айниқса Мадриддаги учрашувда тўп учун курашда енгилмади. У бошлаб берган 3 та жум гол билан якунлади. Энг қизиқ томони шундаки ўша куни Де Ёнг ҳимоячиларга жуда яқин жойлашганча плеймейкерлик вазифасини бажарди. Замонавий футболга янги амплуа олиб кираётган ёш иқтидор сўзсиз ЭЧЛнинг сўнгги босқич плай-оффида энг яхши ярим ҳимоячи дея топилди
Ҳужумчи Роналдо
Ушбу босқичда фубол оламининг икки тирик афсоналари қолганлардан яққол ажралиб туришди. Месси“Лион“ дарвозасига 2 та гол ва 2 та гол плюс пасни амалга оширган бўлса, турнирда Роналдо нималар қилганини ҳамма кўрди. Умуман олганда икки футболчи ҳам ўз даврлари ҳали-бери тугамаганлигини кўрсатиб қўйишди. “Атлетико Мадрид“дек ҳимояланишнинг устаси саналадиган клуб дарвозасини уч бор ишғол қилган Роналдо бу босқичда ўз ўйини эвазига клубини кучли саккиз клуб сафига қўшилишига сабаб бўлди. Бу эса ўз навбатида, ушбу босқичда Роналдони энг яхши ҳужумчи дея эътироф этиш учун етарлича асос бўла олади.