Кириш Регистрация

Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилганмиди?

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида 26 март куни Ўзбекистон олимпия термаси Тожикистонга қарши майдонга тушди. Учрашувдатомонлар дуранг натижа қайд этишди ва ҳар икки жамоа якунда 4 очкодан жамғарди. Тўплар нисбати бўйича устунлик вакилларимиз томонида бўлиб, Осиё чемпионатининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашувдан сўнг мазкур учрашув келишилган ўйин экани тўғрисида турли гап-сўзлар тарқала бошлади. Бунга блогер Диёр Имомхўжаев муносабат билдирди:

Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилган деган гаплар қулоққа кўп чалиняпти.

Шунга яқинроқ юрган инсон сифатида бу фикрларга қўшилмаган бўлардим. Агар мақсад қўшни республика термасини ҳам кейинги босқичга олиб чиқиш бўлганида, қолган термаларга ўхшаб голли дуранглар ҳам қилса бўларди. Айтайлик, 1:1 ёки 2:2. Бу натижа Тожикистонни ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Масалан, энг охирида майдонга БАА ва Саудия чиқди. Уларни 1:1 қаноатлантирарди ва улар 1:1 ўйнашди. Плей-офф ўйинлари ҳам ўтказилганида эди, рақобат нисбатан соғломроқ бўларди фикримча.

Кеча эса тожиклар шунчаки дуранг учун ўйнади. Терма тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Қўшимчасига, Ўзбекистон термаси ҳам ўзи кутган ўйинни кўрсата олмади. Яъни,футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади, улар фақатгина минимум вазифани уддалашди.

Ҳа, бу ўйин билан Олимпиадага бориб бўлмайди. Бироқ бу Таиландда ҳамфутболчилар айнан шундай ўйнайди дегани эмас. Яхши тарафи, Друлович ҳалимиллион иш уни кутиб турганлигини кеча тушунди. Тожикистонга ҳам 2-3 та гол уриб, бемалолхўжа бўлганидан кўра, саралашнинг ўзида сабоқ олгани яхшироқ .

Диёр Имомхўжаев

Манба: aniq.uz
Киритилди: 11:35, 27.03.2019.
Ўқилди: 10878 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик